Испания Ла Лигасининг 35-тури доирасида "Вильярреал" жамоаси сафарда "Мальорка" меҳмони бўлди. Баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Учрашувнинг 31-дақиқасида меҳмонлар ҳужумчиси Айозе Перес пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда (45+2) Ведат Мурики гол уриб, мезбонларга муҳим бир очкони тақдим этди.
Ушбу дуранг натижадан сўнг "Вильярреал" очколари сонини 69 тага етказди ва турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. "Мальорка" эса 39 очко билан 13-поғонадан жой олган.
«МАЛЬОРКА» — «ВИЛЬЯРРЕАЛ» — 1:1
Голлар: Айосе Перес 31-пен (0:1), Ведат Мурики 45 (1:1).
«Мальорка»: Роман, Мохика (Лато, 62), Маскарель, Вальент, Морей (Calatayud, 70), Дардер, Морланес (Вирхили, 70), Кошта, Пабло Торре (Лопес, 76), Лувумбу, Мурики.
«Вильярреал»: Тенас, Кардона, Вейга, Марин, Моуриньо, Гонсалес (Молейро, 63), Партей, Комесанья (Парехо, 75), Бьюкенен (Морено, 71), Олувасейи (Пепе, 63), Перес (Микаутадзе, 70).
Огоҳлантиришлар: Кошта (71), Мурики (73).













