Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан - Аталанта
11/05 00:00 Барселона - Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

Йеличич: “Бизда кўплаб вазиятлар бўлди”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган “Лочин” – “Локомотив” (1:0) ўйинидан сўнг меҳмонлар устози Мирко Йеличич ўз фикрларини билдирди.

“Рақибларга гап йўқ. Улар жисмонан яхши футбол намойиш қилишди. Шуни ҳисобга олган ҳолда курашларга тайёр тургандик. Мағлуб бўлиш аламли. Демак, руҳан ушбу ўйинга тайёр бўлмаганмиз. Иккинчи бўлимда анчагина қўшгандик, бироқ бу ҳам етмади. Бизнинг ўйин сифатимиз эса ўзимиз истагандек бўлмади.

- "Лочин"ни ҳимояси ҳақида фикрларингиз. Рақиб жамоа қандай ҳимояланди?

- Яхши, ёмон эмас. Уларда тезлик бор, яхши курашишди. Бизда кўплаб вазиятлар бўлди, бироқ улар гол ўтказишмади. Бир вазиятда фол берилиши керак эди, лекин бу ҳам бўлмади. Жисмонан кучли футболчилар яхши курашишди.

- "Локомотив"нинг ушбу мавсумда урган голларидан ўтказган голлари кўпроқ. Бунинг сабаби нимада?

- Биз жамоавий ўйин кўрсатяпмиз. Рақибнинг барча ҳаракатларини ҳам ўқиб бўлмайди. Ўтказиб юборилган голларни кўриш осон. Бироқ ўйиннинг ўзидан келиб чиқадиган бўлсак, кўплаб қирраларимиз очилмоқда. Бизда таркибдаги барча футболчилар ўз нуқталарига жавоб беришади. Ўтказиб юборган голларимизнинг ярми стандартдан. Бу яхши эмас. Бу томонни ҳам яхшилашга ҳаракат қиляпмиз. Бунинг учун кўпроқ меҳнат қилиш керак.

- Ўтган ўйиндан кейинги матбуот анжуманида кубок ўйинлари орқали жамоани халқаро майдонга қайтаришни истаётганингизни айтгандингиз. "Локомотив"нинг кубокдаги мақсади қандай? Жамоанинг кубок орқали ОЧЛга чиқишига ишонасизми?

- Бу мусобақада барчанинг имконияти бор, ҳаттоки "Лочин"да ҳам. Кубокда исталган рақиб тушиб қолиши мумкин. Энг муҳими шу уч ўйин. Айрим жамоалар бу баҳслардан кейин чарчоқ аломатларини ҳис қилиши ва хоҳлаган натижалар қайд этилиши мумкин. Бу эса қилинган меҳнатларни йўққа чиқаради.

Манба: https://t.me/LokomotivUzb
Киритилди: 22:26, 10.05.2026.
Ўқилди: 226 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик