Якшанба оқшомида Англия Премьер-лигасининг 36-тури доирасида "Вест Хэм" ўз майдонида "Арсенал"га имкониятни бой берди. Лондон дербиси тақдирини Леандро Троссар томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди.
Ушбу натижа турнир жадвалининг юқори қисмидаги курашдан ташқари, жадвалнинг қуйи поғоналаридаги вазиятга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. "Вест Хэм"нинг мағлубиятидан сўнг "Лидс" ва "Ноттингем Форест" жамоалари келаси мавсум учун АПЛдаги ўринларини расман кафолатлашди.
Айни дамда ҳар икки клуб ҳисобида 43 тадан очко мавжуд. 36 очкога эга бўлиб турган "Вест Хэм" учун қолган икки турда 7 очколик фарқни йўққа чиқаришнинг математик жиҳатдан имкони йўқ. Шу тариқа, "товуслар" ва "ўрмончилар" муддатидан олдин элитада қолиш вазифасини уддалашди.













