Кириш Регистрация
21/06 01:00 Германия 2-1 Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор 0-0 Кюрасао
21/06 09:00 Тунис 0-4 Япония
21/06 21:00 Испания 4-0 Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон
22/06 03:00 Уругвай - Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия - Миср
22/06 22:00 Аргентина - Австрия
23/06 02:00 Франция - Ироқ
23/06 05:00 Норвегия - Сенегал
23/06 08:00 Иордания - Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон

Алиссон бир шарт билан «Ювентус»га ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Дарвозабон Алиссон «Ювентус»га ўтишга тайёр. Журналистлар Бен Жейкобс ва Алекс Крукнинг хабар беришича, Турин клуби 33 ёшли бразилиялик посбон билан музокаралар олиб бормоқда.

Қайд этилишича, Алиссоннинг «Ливерпуль» билан муносабатлари жуда яхши, шу сабабли у трансферни тезлаштиришга уринмаяпти. Бразилиялик дарвозабон «Ювентус»да ўйнашни истайди, бироқ ушбу трансфер фақат барча томонлар, жумладан, «Ливерпуль» ҳам рози бўлган тақдирдагина амалга ошади.

Алиссоннинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали бразилиялик футболчини 17 миллион еврога баҳоламоқда. Агар Алиссон жамоани тарк этса, Георгий Мамардашвили «Ливерпуль»нинг асосий дарвозабони бўлиш имкониятига эга бўлади. Клуб грузиялик посбонни узоқ муддатли биринчи рақамли дарвозабон сифатида кўрмоқда.

Киритилди: 22:52, 10.05.2026.
Ўқилди: 917 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик