Якшанба куни Италия чемпионатининг 36-тури доирасида «Парма» ва «Рома» жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Майдон эгалари 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Ўйинда ҳисоб биринчи бўлимнинг ўрталарида очилди. Пауло Дибаланинг узатмасидан сўнг Дониэлл Мален тўпни дарвозага йўллади. Танаффусгача ҳисоб ўзгаришсиз қолди. «Парма» иккинчи бўлим бошидаёқ мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди: Ханс Николусси Кавильянинг пасидан сўнг Габриэл Стрефезза рақиб дарвозасини ишғол қилди.
82-дақиқада Мандела Кейта гол уриб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда римликлар Девайн Ренш ва Маленнинг (пенальтидан) голлари эвазига ғалабани илиб кетишди.
Ҳозирда «Парма» 42 очко билан Италия чемпионати турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда. «Рома» эса 67 очко билан бешинчи поғонага кўтарилиб олди.
«ПАРМА» — «РОМА» — 2:3
Голлар: Дониэлл Мален 22 (0:1), Габриэль Стрефецца 47 (1:1), Мандела Кейта 87 (2:1), Девайн Ренш 90 (2:2), Дониэлл Мален 90+ (2:3).
«Парма»: Судзуки, Чиркати, Тройло (Валенти, 65), Дель Прато (Бричги, 74), Ордоньес, Николусси Кавилья (Эстевес, 79), Кейта, Валери (Карбони, 74), Эльфеж (Альмквист, 79), Стрефецца (Пельегрино, 53).
«Рома»: Свилар, Манчини, Н'Дика, Эрмосо (Гиларди, 53), Челик (Ренш, 74), Кристанте (Пизилли, 58), Коне (Вентурино, 75), Франса, Соуле (Эль-Айнауи, 58), Дибала, Мален.
Огоҳлантиришлар: Стрефецца (48), Бричги (76) — Челик (74).













