Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Кукурелья "Манчестер Сити"га қарши финал олдидан баёнот берди

Баҳо:
+3 | -

«Челси» ҳимоячиси Марк Кукурелья бўлажак Англия Кубоги финали ҳақидаги кутилмалари билан ўртоқлашди. Унда Лондон клуби «Манчестер Сити»га қарши баҳс олиб боради.

«Биз ўзимизга ишонишимиз керак. «Ливерпуль»га қарши ўйинда жамоа юқори даражада эди. Бу ердаги кўплаб футболчилар ўтган мавсумда иккита соврин ютишган, шундай экан, бизда сифат бор. Фақат айрим жиҳатларни тўғрилаб олишимиз керак. Ўйинга яхши тайёргарлик кўриш лозим, чунки жамоалар бундай учрашувларда доим ўзларининг энг яхши томонларини кўрсатишади», — дея Кукурельянинг сўзларини келтиради Бобби Винсент.

Эслатиб ўтамиз, Англия Кубоги финали 16 май куни бўлиб ўтади. Учрашув Лондондаги машҳур «Уэмбли» стадионида ўтказилади.

Киритилди: 23:10, 10.05.2026.
Ўқилди: 938 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик