"Реал" ҳимоячиси Давид Алаба фаолиятини Австрияда давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда Corriere dello Sport нашри.
Манбага кўра, «Зальцбург» клуби 33 ёшли футболчини ўз сафида кўришни истайди. Ҳимоячининг “Реал” билан шартномаси якунига етиб бормоқда. Мадрид клуби у билан келишувни узайтирмоқчи эмас.
Жорий мавсум барча мусобақаларда атиги 14 та баҳсда майдонга тушиб, 415 дақиқа ҳаракат қилди. У 2021 йилдан буён “Реал” сафида 130 та ўйинда қатнашиб, 5 та гол ва 9 та ассист қайд этган.













