Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Луис Энрике юбилейини ўтказмоқда

Баҳо:
+ | -

Франция Лига 1 нинг 33-туридан ўрин олган учрашув Луис Энрике учун «ПСЖ» бош мураббийи сифатида ушбу турнирдаги 100-ўйин бўлди. Париж жамоаси ўз майдонида «Брест»ни қабул қилмоқда. Ўйин Париждаги «Парк де Пренс» стадионида бўлиб ўтмоқда. Баҳсни бош ҳакам Жером Бризар бошқариб бормоқда. Хабар эълон қилинган вақтда учрашувда ҳисоб очилмаган эди — 0:0.

Ушбу тўқнашувга қадар Энрике Париж клуби устози сифатида Лиги 1 доирасида 70 та ғалаба қайд этган, 9 бор дуранг ўйнаган ва 20 та мағлубиятга учраган.

Франция чемпионатининг 32 та ўйинидан сўнг «ПСЖ» 70 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Брест» эса 38 очко билан 12-поғонани эгаллаб турибди.

Киритилди: 01:08, 11.05.2026.
Ўқилди: 574 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик