Лондоннинг «Арсенал» клуби бир мавсумдаги ғалабалар сони бўйича янги клуб рекордини ўрнатди.
Англия Премьер-лигасининг 36-турида «Арсенал» сафарда «Вест Хэм»ни минимал ҳисобда мағлуб этди. Шу тариқа жамоа 2025/2026 йилги мавсумда барча мусобақалар доирасидаги 42-ғалабасини қўлга киритди.
Бу натижа клуб тарихидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. Бунгача рекорд 1970/1971 йилги мавсумга тегишли бўлиб, ўшанда «Арсенал» мавсумни 41 ғалаба билан якунлаган эди.
Ҳозирда «Арсенал» 79 очко билан Англия чемпионати жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Жамоанинг энг яқин таъқибчиси «Манчестер Сити» ҳисобланади. Манчестерликлар 74 очко жамғарган ва яна битта захира учрашувига эга.













