Кириш Регистрация

«Юлдузлик менталитети билан чўққига чиқиб бўлмайди» — Ханси Флик «Барселона»даги тартиб ҳақида

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик мавсум аввалида футболчиларни қандай руҳлантиргани ҳақида сўзлаб берди. «Кўк-анорранглилар» ўтган мавсумни муваффақиятли якунлашди, шундан сўнг, германиялик мутахассис таъкидлаганидек, тўғри кайфиятни сақлаб қолиш ва «юлдузлик касали»га берилмаслик жуда муҳим эди.

«Мавсум бошида мен футболчилар билан уларнинг эгоси (манманлиги) ҳақида гаплашдим. Мен уларга эгони жамоа кийиниш хонасидан ташқарида қолдиришлари кераклигини айтдим. Катта юлдузларга хос менталитет билан биз ҳеч қачон ўз максимумимизга эриша олмаймиз», — дея Barca Universal Фликнинг сўзларини келтиради.

Киритилди: 10:26, 11.05.2026.
Ўқилди: 782 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик