Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Рэшфорд чемпионликдан сўнг ўз режалари билан ўртоқлашди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» вингери Маркус Рэшфорд клубдаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди. «Кўк-анорранглилар» инглиз футболчисини жорий мавсум якунига қадар «Манчестер Юнайтед»дан ижарага олишган эди. Ҳозирча ўйинчини жамоада сақлаб қолиш имкони бор-йўқлиги номаълум.

«Мен сеҳргар эмасман. Агар сеҳргар бўлганимда, «Барселона»да қолган бўлардим. Кўрамиз, воқеалар ривожи қандай кечади», — дея BBC Sport «қизил иблислар» тарбияланувчисининг ўйиндан кейинги интервьюсидан иқтибос келтиради.

Маркус Рэшфорд каталонияликларга Мадриднинг «Реал» клубини мағлуб этишда (2:0) ва Ла Лига чемпионлигини муддатидан олдин қўлга киритишда ёрдам берди. 28 ёшли футболчи «Эл-Класико»нинг 9-дақиқасида жарима зарбасидан рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очган эди.

Киритилди: 10:40, 11.05.2026.
Ўқилди: 923 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик