Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Бавария» муҳим футболчиси билан шартномани узайтиради

Баҳо:
+ | -

«Бавария»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Конрад Лаймер клуб билан янги шартнома имзолаши мумкин. Австриялик футболчининг амалдаги келишуви бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади.

Аввалроқ хабар берилганидек, Мюнхен гранди раҳбариятини ўйинчининг иш ҳақи бўйича талаблари қониқтирмаётган эди, шу сабабли унинг сотиб юборилиши эҳтимолий сценарий сифатида кўрилаётганди. Кўринишидан, муаммони ҳал қилишга эришилган: журналист Николо Скиранинг маълумотларига кўра, 28 ёшли футболчи шартномасини 2029 йилгача узайтиришга яқин турибди. Келишувда шартномани яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Жорий мавсумда Конрад Лаймер Венсан Компани жамоаси сафида барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 11:20, 11.05.2026.
Ўқилди: 576 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик