«Монако» ярим ҳимоячиси Ламин Камара Англия Премьер-лигаси клубларининг қизиқишлар доирасига тушди.
Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, «Ливерпуль» ва «Ньюкасл» сенегаллик футболчининг ҳаракатларини диққат билан кузатмоқда. Инглиз клублари яқинлашиб келаётган ёзги трансфер ойнаси вақтида футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Transfermarkt портали 22 ёшли хавбекнинг трансфер қийматини 35 миллион еврога баҳолаган. Жорий мавсумда Ламин Камара «Монако» сафида барча турнирлар доирасида 30 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ва тўртта голли узатмани ёздириб қўйди.
Маълумот учун, футболчининг монегасклар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.













