Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

“Реал” Моуриньо учун “Бенфика”га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Португалиянинг “Бенфика” клуби бош мураббий Жозе Моуриньони 17 майга қадар қўйиб юбормоқчи эмас, бироқ ушбу санадан сўнг унинг Мадриднинг “Реал” клубига ўтишига розилик беришга тайёр. Бу ҳақда журналист Ягиз Сабунжуўғли ўзининг X саҳифасида хабар берди.

Лиссабон клуби эҳтимолий келишувнинг молиявий шартларини келишиб олди. Унга кўра, агар Моуриньо “Реал”га ўтадиган бўлса, “Бенфика” 6 миллион евро миқдорида товон пули олади. Манбанинг таъкидлашича, Моуриньонинг ўзи ҳам “қироллик клуби” билан музокараларни давом эттирмоқда. Томонлар мутахассиснинг Мадридга қайтиши борасидаги тафсилотларни муҳокама қилмоқда.

Мазкур келишувда 17 май ҳал қилувчи муддат бўлиб хизмат қилади. Шу куни “Бенфика” чемпионатдаги сўнгги ўйинида “Эшторил”га қарши майдонга тушади. Лиссабон клуби айни пайтда Чемпионлар Лигасига йўлланма берувчи поғона учун “Спортинг” билан жиддий кураш олиб бормоқда.

Маълумот учун, португалиялик мутахассис 2010 йилдан 2013 йилгача “Реал”да фаолият юритган ва бу давр мобайнида учта совринни қўлга киритган. Моуриньо Мадрид клубидаги аввалги фаолияти давомида Ла Лига, Испания кубоги ва Испания Суперкубогида ғолиб чиққан эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:24, 11.05.2026.
Ўқилди: 646 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик