«Барселона» клуби бугун — 11 май куни чемпионлик парадини ўтказади. «Кўк-анорранглилар»нинг чемпионлик юриши Испания вақти билан соат 17:00да (Тошкет вақти билан 20:00) бошланади.
— «Барселона»нинг асосий эркаклар жамоаси 11 май куни маҳаллий вақт билан соат 17:00да Барселона кўчаларига чиқиб, чемпионлик ва Испания Суперкубогидаги ғалабани мухлислар билан биргаликда нишонлайди.
Чемпионлар паради шаҳарнинг бир нечта машҳур ҳудудлари орқали ўтади ва барча истовчилар учун очиқ бўлган катта байрамга айланади.
Футболчилар, мураббийлар штаби ва мухлислар нафақат совринларни, балки жамоанинг «Камп Ноу»га қайтишини ҳам нишонлайди. Бу мавсумнинг энг муҳим воқеаларидан бири бўлди. Стадион яна бир бор бирдамлик, ҳис-туйғу ва умумий фахр рамзига айланди ҳамда «Барса» билан мухлислар ўртасидаги боғлиқликни янада мустаҳкамлади.
Парад, шунингдек, клуб ва мухлислар ўртасидаги ўзига хос муносабатга ҳурмат рамзи сифатида ташкил этилмоқда. Бу муносабат иштиёқ, садоқат ва умумий дахлдорлик ҳиссига асосланган, — дейилади Каталония клуби матбуот хизмати баёнотида.













