Кириш Регистрация

Неймар ва 41 ёшли Тиаго Силва Бразилиянинг ЖЧ-2026 учун 55 кишилик қайдномасига киритилди

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси бугун Жаҳон чемпионати-2026 учун кенгайтирилган таркибни эълон қилади.

UOL нашрининг ёзишича, душанба куни Бразилия футбол конфедерацияси ФИФАга 55 нафар футболчидан иборат рўйхатни юборади. Карло Анчелотти бошқарувидаги жамоанинг айнан шу футболчилари орасидан жаҳон биринчилиги учун якуний таркиб саралаб олинади.

Кенгайтирилган рўйхатдан «Сантос» ҳужумчиси Неймар, «Челси» форварди Эстевао ва «Порту»нинг 41 ёшли ҳимоячиси Тиаго Силва каби ўйинчилар жой олади. Ушбу дастлабки таркиб расман эълон қилинмайди.

Бразилияликлар ЖЧ-2026 учун 26 нафар футболчидан иборат якуний қайдномани 18 май куни очиқлашади.

Киритилди: 17:40, 11.05.2026.
Ўқилди: 1387 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик