Кириш Регистрация

Европа Лигаси ва Конференциялар Лигаси финалларида ишлайдиган ҳакамлар бригадаси маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

УЕФА Европа Лигаси ва Конференциялар Лигасининг финал учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар номини эълон қилди.

20 май куни бўлиб ўтадиган Европа Лигасининг ҳал қилувчи баҳсида «Астон Вилла» ва «Фрайбург» жамоалари тўқнаш келишади. Ушбу ўйинни Франсуа Летексье бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга ҳамюртлари Сириль Мунье ва Мехди Рахмуни ёрдам беришади. Захира ҳаками сифатида испаниялик Алехандро Эрнандес Эрнандес қайд этилган. ВАР тизими учун Жером Брисар масъул бўлади, унга Вилли Делажо ва Деннис Хиглер кўмаклашади.

27 май куни ўтказиладиган Конференциялар Лигаси финалида эса «Кристал Пэлас» ва «Райо Вальекано» баҳс олиб боради. Ушбу учрашувга италиялик Маурицио Мариани бош ҳакам этиб тайинланди. Унинг ассистентлари — Даниэле Биндони ва Альберто Тегони, захира ҳаками — швециялик Гленн Нюберг. Видеоассистент (ВАР) сифатида Марко Ди Белло ишлайди, унга Даниэле Киффи ва Иван Бебек ёрдам беришади.

Киритилди: 19:02, 11.05.2026.
Ўқилди: 712 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик