Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

«Вест Хэм» «Арсенал» билан ўйиндаги аудиоёзувларни сўради

Баҳо:
+ | -

«Вест Хэм» клуби АПЛнинг 36-туридан ўрин олган «Арсенал»га қарши ўйинда (0:1) инобатга олинмаган гол юзасидан тушунтириш талаб қилади.

Учрашувнинг 95-дақиқасида «болғачилар» бурчак зарбасидан сўнг «канонирлар» дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлишди. Ўша вазиятда ҳужумчи Пабло Фелипе қўлини ишлатиб, дарвозабон Давид Райянинг тўпга етиб боришига халақит берди. Дарвозабон тўпга қўлқоплари билан тегди, бироқ уни на уриб юбора олди ва на эгаллаб олди. Шундан сўнг тўп Вильям Салибанинг тиззасидан Каллум Уилсонга бориб тушди ва у тўпни тўрга йўллади.

Бош ҳакам Крис Кавана видеоассистент билан маслаҳатлашиб, такрорий лавҳани ўрганди ва дарвозабонга нисбатан қўполлик ишлатилган деб топиб, голни бекор қилди. Натижада «Арсенал» ғалабани сақлаб қолди.

BBC нашрининг ёзишича, «Вест Хэм» Англиядаги ҳакамлик учун масъул ташкилот — PGMOL га мурожаат қилиб, арбитрнинг ушбу қарори юзасидан тушунтириш сўрайди. Шунингдек, клуб Кавана ва ВАРда ишлаган Даррен Инглэнд ўртасидаги суҳбатнинг аудиоёзувини тақдим этишни ҳам талаб қилмоқчи.

Киритилди: 19:07, 11.05.2026.
Ўқилди: 235 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик