Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Ламин Ямал "Барселона" чемпионлигидан сўнг Беллингемнинг сўзларини ўзига қайтарди (фото)

Баҳо:
+1 | -

"Барселона" ҳужумчиси Ламин Ямал Испания чемпионига айлангач, Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемнинг ўтган йилги гапларини ёдга олди.

Воқеалар ривожи ўтган йилнинг кузида бошланган эди. Ўшанда Ламин Ямал "Эл-Класико" олдидан бир қатор провокацион баёнотлар берган, аммо учрашувда "Реал" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган ва Ямал кучсиз ўйин кўрсатган эди.

Ўйиндан сўнг Беллингем ижтимоий тармоқларда Ямалнинг баёнотларига ишора қилиб: "Сўзларнинг ҳеч қандай қиймати йўқ", — деб ёзиб қолдирган эди.

Жорий мавсумнинг иккинчи даврасида эса "Барселона" "Реал"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, Испания чемпионлигини расмийлаштирди. Ламин Ямал жароҳати сабабли ушбу баҳсда майдонга туша олмаган бўлса-да, стадионда жамоаси билан бирга эди.

Ғалабанинг эртасига Ямал жамоадошларининг голни нишонлаётгани акс этган суратни жойлаштириб, Беллингемнинг иқтибосини сўзма-сўз такрорлади: "Сўзларнинг ҳеч қандай қиймати йўқ".

Шунингдек, футболчи ўз постига кўплаб кулги ва кўз ёши ифодаларини қўшиб қўйган. Мутахассислар буни ёш юлдузнинг мадридликларга нисбатан ўзига хос "реванши" сифатида баҳолашмоқда.

Киритилди: 22:24, 11.05.2026.
Ўқилди: 9019 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик