Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Францияда мавсумнинг энг яхши мураббийи аниқланди

Баҳо:
+ | -

Парижда Миллий профессионал футболчилар иттифоқи (UNFP) томонидан 2025/26 йилги мавсум якунларига кўра тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

«Мавсумнинг энг яхши мураббийи» номинациясида «Ланс» устози Пьер Саж ғолиб чиқди. Ушбу совринга, шунингдек, Луис Энрике («ПСЖ»), Паулу Фонсека («Лион»), Брюно Женезьо («Лилль») ва Оливье Панталони («Лорьян») номзод сифатида кўрсатилган эди.

2025 йилда худди шу мукофотга Луис Энрике лойиқ кўрилганди.

Саж 47 ёшда, келиб чиқиши франциялик. Мутахассис 2025 йилдан бери «Ланс»да фаолият юритиб келмоқда. Бунга қадар у «Лион»ни бошқарган, шунингдек, «Ред Стар», «Лион Дюшер» ва «Шамбери» мураббийлар штабида ишлаган.

«Ланс» 32 та ўйинда 67 очко жамғариб, Лига 1нинг 2025/26 йилги мавсум жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. «ПСЖ» 73 очко билан (32 та ўйиндан сўнг) пешқадамлик қилмоқда. Учинчи ўринда эса «Лилль» (33 та ўйиндан сўнг 61 очко) бормоқда. Жамоалар чемпионатда жами 34 та ўйин ўтказишлари лозим.

Киритилди: 05:35, 12.05.2026.
Ўқилди: 206 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик