Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

«Вест Хэм» ўз юлдузи учун 100 миллион евро сўрамоқда

Баҳо:
+ | -

«Вест Хэм» ярим ҳимоячи Матеуш Фернандешни сотиб олмоқчи бўлган клублардан тахминан 100 миллион евро талаб қилмоқда, деб хабар беради Football Insider.

Манбанинг маълумотларига кўра, бу сумма «болғачилар» 2025 йилнинг ёзида 21 ёшли португалиялик футболчининг трансфер ҳуқуқлари учун тўлаган маблағдан икки баравар кўп демакдир.

Португалиялик футболчига энг катта қизиқишни ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш йўлларини излаётган «Манчестер Юнайтед» билдирмоқда. «Вест Хэм» юқори дивизиондан тушиб кетиш хавфи остида бўлса-да, ўйинчининг ўзи катта эҳтимол билан элитада қолади.

Фернандеш 2025 йилнинг августидан буён Лондон жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи 40 та ўйинда иштирок этиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:48, 12.05.2026.
Ўқилди: 307 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик