Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Кроос: «Барселона»нинг ғалабасига ҳеч қачон бунчалик ишонмагандим»

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос «қаймоқранглилар»нинг «Барселона»га қарши кечган сўнгги ўйиндаги мағлубияти ҳақида фикр билдирди. Испания Ла Лигасининг 35-турида Альваро Арбелоа шогирдлари «Камп Ноу»да 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Ушбу ғалаба туфайли каталонияликлар тарихда илк бор «Эл-Класико»да муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштиришди.

«Менда ҳеч қачон бунчалик кам умид бўлмаган эди. Шунчаки ўйин тугаганидан хурсанд бўлдим. Мен илгари ҳеч қачон «Барселона» ғалаба қозонишига бу қадар ишонч ҳис қилмагандим. Ҳатто улар биздан анча кучли бўлган мавсумларда ҳам бундай бўлмаган», — дея Крооснинг сўзларини келтирмоқда Madrid Zone.

Мавсум якунланишига уч тур қолганда, «Реал» Ла Лигада «Барселона»дан 14 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 13:43, 12.05.2026.
Ўқилди: 608 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик