Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Гари Невилл ЕЧЛ финали ҳақида: «ПСЖ» «Арсенал»дан кучлироқ, лекин Артетада имконият бор»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Гари Невилл «ПСЖ» ва «Арсенал» ўртасида кечадиган Чемпионлар лигаси финали ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

«Арсенал» кучли руҳий туртки олди. Улар «Атлетико»ни мағлуб этишди, «Манчестер Сити»нинг «Эвертон» билан ўйинда очко йўқотганини кузатишди ва шундан сўнг «Вест Хэм» устидан ғалаба қозонишди (1:0).

Бундай ғалаба 3:0 ҳисобидаги муваффақиятдан кўра анча қадрлироқдир. Албатта, ҳар доим осон ғалаба қозонишни хоҳлайсан, лекин бундай натижалар жамоага ишонч, чидамлилик ва янги куч бағишлайди.

Чемпионлар лигаси финалида улар ўзларининг ҳимояланиш қобилиятлари ҳақида, ўзларидан кучлироқ бўлган жамоадан 90 дақиқа давомида қандай қилиб устун келиши мумкинлиги ҳақида ўйлашлари керак.

Чунки «ПСЖ» улардан кучлироқ. Бу ҳақиқатдан қочиб бўлмайди. Ҳозирги кунда «ПСЖ» «Арсенал»дан яхшироқ шаклланган ва улар буни охирги икки мавсум давомида исботлаб келишмоқда.

Микель Артета учун бу янги даражага чиқиш имконияти, Чемпионлар лигасидаги ғалаба ақл бовар қилмас ютуқ бўлган бўларди.

22 йил ичида илк бор АПЛда зафар қучиш — бу улкан натижа, аммо бунга қўшимча равишда Чемпионлар лигаси титулини қўлга киритиш ҳайратланарли муваффақиятдир.

Назаримда, ҳозир «Арсенал»нинг АПЛда ғолиб чиқиши учун айни муносиб вақт, лекин Чемпионлар лигасидаги ғалаба учун эмас.

Менимча, ҳозир «ПСЖ»нинг кетма-кет иккинчи бор чемпион бўлиши учун энг қулай пайт. Луис Энрике эса бу натижага эришган «илоҳий» мураббийлар қаторидан жой олиши мумкин», — деди Гари Невилл Sky Sports подкастида.

Киритилди: 13:49, 12.05.2026.
Ўқилди: 174 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик