Кириш Регистрация

Фабрегас "Реал"да ишлашга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда «Комо» жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаётган Сеск Фабрегас «Реал Мадрид»ни бошқариш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди.

— Сизда қандайдир «қизил чизиқлар» (тақиқлар) борми? Агар кун келиб «Мадрид» қўнғироқ қилса... «Реал» мураббийи бўла олармидингиз?

«Менда ҳеч қандай «қизил чизиқлар» йўқ. Фаолиятим бошиданоқ аниқ белгилаб олган ягона чеклов — бу кимнингдир ассистенти (ёрдамчиси) бўлишни истамаслигим эди. Мен бош мураббий бўлишни хоҳлашимни аниқ биламан.

Қолган нарсаларга жумладан, «Мадрид» вариантига келсак — бу ҳақда ҳатто ўйлаб кўрганим ҳам йўқ. Бу каби нарсаларни мулоҳаза қилишга шунчаки вақтим бўлмади», — деди Фабрегас.

Киритилди: 15:04, 12.05.2026.
Ўқилди: 1347 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик