Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Кроос "Реал"нинг "Барселона" билан ўйинини таҳлил қилди

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг собиқ футболчиси Тони Кроос мадридликларнинг «Барселона»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган «Эл-Класико» натижаси ҳақида фикр билдирди.

«Икки мавсум ғалабасиз қолиш — «Реал» учун қабул қилиб бўлмас ҳолат, вассалом. Майдондаги натижа ички динамиканинг ёмонлигидан келиб чиқмоқда. Эҳтимол, улар «Класико»да ғалаба қозониш учун мотивацияга эга бўлишгандир, лекин бу етарли бўлмади. Мағлубият тақдири ўйин бошланмасидан олдинроқ ҳал қилинган эди. Менимча, улар ўйин бошиданоқ бундай натижага рози бўлиб бўлишганди. Иккинчи бўлим бироз мувозанатлироқ ўтди, лекин... Қисқаси, «Барса»ни табриклайман.

Иккинчи гол «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги фарқни кўрсатиб турибди. Гол урилишида қатнашган ўйинчилар (Ольмо ва Ферран), агар жамоанинг қолган аъзолари спорт формасида бўлганида, балки асосий таркибга ҳам кирмаган бўлишарди.

Бу вазиятда номлар унчалик муҳим эмас, чунки уларда аниқ белгиланган ўйин услуби ва машқ қилинган ҳаракатлар бор. «Реал» йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутулиб қолди, «Барселона» эса атиги 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди холос», — деди Кроос.

Ушбу ғалаба ва қўлга киритилган навбатдаги 3 очко эвазига «Барселона» Испания чемпионлигини муддатидан олдин расмийлаштирди.

Киритилди: 16:07, 12.05.2026.
Ўқилди: 582 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик