Мадриднинг «Реал» клуби Жозе Моуриньони бош мураббий этиб тайинлаш борасида келишувга эришди. Инсайдер Саша Тавольерининг хабар беришича, томонлар ўртасидаги келишув тўлиқ якунланган ва барча масалалар ҳал этилган.
Манбага кўра, Моуриньонинг «Реал» бош мураббийи сифатидаги расмий таништируви келаси ҳафтада бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо аввал ҳам (2010 йилдан 2013 йилгача) «Қироллик клуби»ни бошқарган. Ушбу давр мобайнида португалиялик мутахассис «Мадрид» билан Испания чемпионлиги, мамлакат Кубоги ва Суперкубогида зафар қучган эди.
Айни дамда Моуриньо Лиссабоннинг «Бенфика» клубини бошқармоқда. ОАВ хабарларига кўра, Португалия клуби Жозенинг «Реал»га ўтишига розилик берган.













