Франциялик мутахассис Бруно Женезио катта эҳтимол билан «Лилль» бош мураббийлигидан кетади. Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар бермоқда.
Айни дамда «Лилль» Франция Лиги 1 турнир жадвалида 61 очко билан учинчи ўринда бормоқда ва Чемпионлар Лигаси йўлланмасига жуда яқин. Шунга қарамай, Женезио клуб билан амалдаги шартномаси шу ёзда якунланишини ва уни узайтириш бўйича ҳозирча маълумот йўқлигини тасдиқлаган.
Бруно Женезионинг фаолиятини «Марсель» ёки «Ницца» клубларида давом эттириши мумкин.













