Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия - Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Каземиро: «Роналду бошқа дунёдан, лекин мен учун Бэйл энг зўри эди»

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда «Манчестер Юнайтед»да тўп сураётган «Реал»нинг собиқ футболчиси Каземиро мадридликларнинг собиқ ҳужумчиси Гарет Бэйл ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Энг муҳим пайтларда, Чемпионлар Лигаси ва Кубок финалларида у гол урарди. «Ливерпуль»га қарши икки марта, шунингдек, «Атлетико»га қарши ҳам гол урган. Криштиану — бошқа дунёдан, бу муҳокама қилинмайди, лекин мен учун Бэйл энг зўри эди. У ҳам ҳужум қиларди, ҳам ҳимояланарди, бош билан ўйинда кучли эди, гол урарди, фол ишлатарди. У жуда яхши, жуда тез ва жуда кучли эди. Ҳамма нарсани уддалай оларди, бу ақл бовар қилмас даражада эди», — деди Каземиро Рио Фердинанднинг подкастида.

Эслатиб ўтамиз, Гарет Бэйл 2013 йилдан 2022 йилгача «Реал»да ўйнаган. Уэльслик футболчи Мадрид клуби таркибида жами 16 та совринни қўлга киритган.

Киритилди: 20:38, 12.05.2026.
Ўқилди: 1046 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик