Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Давиде Анчелотти Модричнинг пайпоқлари билан боғлиқ қизиқарли воқеани айтиб берди

Баҳо:
+ | -

Карло Анчелоттининг ўғли ва «Реал» бош мураббийининг собиқ ёрдамчиси Давиде Анчелотти ўз фаолияти давомида шуғуллантирган энг яхши ярим ҳимоячи кимлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Мен машғулот ўтказган энг буюк ярим ҳимоячи? Кроос. Ва Модрич. Лука ҳақида ажойиб бир воқеа бор: у ҳар доим «Реал» пайпоқларининг тагидан ўзининг шахсий пайпоқларини кийиб ўйнарди. Бир сафар «Райо Вальекано» стадионида унга акасидек бўлиб қолган китмен (либослар бўйича масъул) уларни олиб келишни унутиб қўйган. Ўшанда ҳамма нарса остин-устун бўлиб кетган, Луканинг ғазаби чиққан эди. Мана, футболчилар орасидаги перфекционистлар (ҳар бир деталга эътибор берадиганлар) ҳақида гапирганда шуни тушуниш керак», — деди Давиде Анчелотти La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Лука Модрич 2012 йилдан 2025 йилгача «Реал»да тўп тепган. Ҳозирда хорватиялик футболчи «Милан» шарафини ҳимоя қилмоқда.

Киритилди: 20:40, 12.05.2026.
Ўқилди: 222 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик