Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи стадионлари тўғрисида

Баҳо:
+ | -

9 май санасидан эътиборан Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи учрашувлари старт олди. Айни вақтда 1/8 финал йўлланмаси учун 32 клуб кураш олиб бормоқда. Улар орасида Биринчи лиганинг уч аъзоси ҳам бор.

Лига ҳамда Марказ ўртасидаги шартномага кўра, Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи ўйинлари давомида VAR техникасидан фойдаланилмайди. Шунингдек, гуруҳлардаги сўнгги тур ўйинлари бир вақтда старт олишини таъминлашда майдонида ёритгичлар мавжуд бўлмаган ёки ёритгичлари талабга жавоб бермайдиган клублар ҳолати ҳисобга олинади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Лига мусобақанинг гуруҳ босқичи доирасидаги стадионларга катта талаб қўймайди. Қуръа натижасидан келиб чиққан ҳолда Суперлига клуби Биринчи лига жамоаси майдонига сафар қилган тақдирда ҳам мавжуд шароитга мослашиши талаб этилади. Айнан шу жиҳатни инобатга олиб, «Машъал» футбол клубига Муборакдаги стадиондан фойдаланиш, «Қарши» марказий стадиони мусобақаларга тўлиқ шай ҳолатда бўлмаганидан келиб чиқиб, «Насаф» клубига «Геолог» стадионидан фойдаланиш каби масалаларга Лига томонидан рухсат этилади.

Шунингдек, Ўзбекистон кубоги регламентининг 4.5-бандига кўра, Лига майдони учрашувларни ўтказишга тайёр бўлмаган футбол клубларига нейтрал майдондан фойдаланиш ёки рақиб майдонида тўп суриш имкониятини тақдим этиши мумкин. Клуб мазкур масалани тартибга солишда Лигани регламент асосида ўз вақтида хабардор қилиши лозим.

Маълумки, Суперлига ёки Пролига мусобақаси ўтказиладиган стадионларга Лига томонидан қатъий талаблар қўйилган. Бироқ Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи учрашувларини ўтказиш талаблари нисбатан енгилроқ экани билан ажралиб туради.

Кубокнинг 1/8 финал босқичидан эътиборан ҳар бир учрашувда VAR техникаси хизматидан фойдаланилади. Шундан келиб чиқиб, айнан шу босқичдан эътиборан стадионлар бўйича талаб ўзгаради. Яъни, VAR техникаси фаолият олиб бориши учун шароит мавжуд бўлмаган стадионлар қабул қилинмайди.

Лига мазкур йўналишдаги талаблар қандай ишлаб чиқилгани ва бунда нималарга эътибор қаратилгани юзасидан ҳар мавсум тушунтириш беради. Бу борада ОАВ ёки футбол жамоатчилигида қўшимча саволлар юзага келса, Лига уларга батафсил жавоб қайтаришга тайёр эканлигини маълум қиламиз. Клублар томонидан учрашувларни қайси манзилда ўтказиши юзасидан қабул қилинган қарорлар учун эса бевосита шу клубнинг ўзи жавобгар эканлигини эслатиб ўтамиз.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:28, 12.05.2026.
Ўқилди: 156 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик