Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

«Вильярреал» сўнгги 20 йил ичида илк бор кучли учликка кириши мумкин

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг «Вильярреал» клуби охирги йигирма йил ичидаги энг яхши мавсумини ўтказишга яқин турибди. Ҳозирда жамоа турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди ва бу позицияни сақлаб қолиш учун барча имкониятларга эга. Жамоа қолган учта ўйинда тўрт очко жамғариш Испания чемпионати шоҳсупасидан жой олишни таъминлайди.

Клуб охирги марта бундай муваффақиятли натижани 2007/2008 йилги мавсумда қайд этган эди — ўшанда «Вильярреал» ҳатто Каталониянинг «Барселона» жамоасини ҳам ортда қолдириб, Ла Лигада иккинчи ўринни эгаллаган. Шундан сўнг жамоа икки бор, 2011 ва 2016 йилларда мавсумни тўртинчи ўринда якунлаган эди. Мана энди яна бир бор кучли учликка кириш учун ажойиб имконият юзага келди.

Киритилди: 07:07, 13.05.2026.
Ўқилди: 121 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик