«Бенфика» клуби Жозе Моуриньо билан хайрлашишга тайёргарлик кўрмоқда. Португалиялик мутахассис Мадриднинг «Реал» клубига қайтишга тобора яқинлашмоқда, шу сабабли «бургутлар» раҳбарияти унга ўринбосар қидиришни бошлаб юборган.
Йил бошида Лиссабон клуби президенти Руй Кошта Рубен Аморимни Жозенинг идеал вориси деб ҳисоблаши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ журналист Руди Галеттининг маълум қилишича, айни дамда «Фулхэм» устози Марку Силва энг эҳтимолий номзод бўлиб турибди.
Шунингдек, номзодлар орасида Карлос Висенс («Брага») ва Филиппе Луис (айни дамда ишсиз) ҳам бор. Марку Силванинг лондонликлар билан шартномаси шу йилнинг июнь ойи охирида якунига етади. Аввалроқ 48 ёшли мутахассисга «Челси» томонидан ҳам қизиқиш борлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.













