«Ливерпуль» марказий ҳимоячиси Ибраима Конате «Барселона» қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Франциялик футболчининг «қизиллар» билан амалдаги шартномаси тугашига атиги бир ярим ой вақт қолган бўлса-да, у ҳалигача келишувни узайтирмади.
TEAMtalk нашрининг хабар беришича, ҳимоя чизиғини кучайтириш истагида бўлган «кўк-анорранглилар» 26 ёшли футболчи учун кечаётган пойгага қўшилишган. Аввалроқ Конатега Мадриднинг «Реал», «Бавария» ва «ПСЖ» каби клублардан ҳам қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар берилган эди.
Жорий мавсумда футболчи мерсисайдликлар сафида барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйди. Transfermarkt портали марказий ҳимоячининг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.













