Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Денис Истомин «US Open»нинг 4-даврасига йўл олди!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин Нью-Йоркда давом этаётган АҚШ очиқ чемпионатининг кучли 16 нафар теннисчилари қаторига кирди. Бу ҳозирча албатта. У учинчи босқичда ўзининг мураккаб рақибларидан бири Андреас Сеппини оғир кечган ўйинда мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Ҳамюртимиз ўйинни анча кучли бошлади ва дастлабки 2 сетни ўз фойдасига ҳал қилди — 6-3, 6-4. Учинчи сетдан бошлаб Сеппи вазиятни ўзгартира бошлади ва кейинги икки сетни ўз фойдасига ҳал қилди — 6-2, 6-3.

Ўйин тақдирини ҳал қилган бешинчи сетда эса Денис ирода ва жисмоний жиҳатдан кучли эканини намойиш қилди. Сетни Истомин бошлади ва ўз геймини очкони қўлга киритди. У рақибининг биринчи геймидаёқ очкога эга бўлиб, ҳисобни 2-0га етказди. Шундан сўнг итальян теннисчиси бироз ўз ўйинини кучайтирди ва ҳар сафар сафар ўзбекистонлик теннисчининг геймида брейк-поинтларга эга бўлаверди. Бироқ Истомин ўз геймларини бой бермади ва боз устига, рақибнинг яна 1та геймини қўлга киритди. Ҳисоб 5-1га етганидан кейин ҳамюртимиз сўнгги геймни осонлик билан қўлга киритди — 6-1.

Бунгача мазкур теннисчилар мазкур мавсумнинг ўзида "Улкан тож" туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионати ва Уимбльдон мусобақаларида тўқнаш келишганди ҳамда ўша ўйинлар ҳам 5 сет давом этиб, Сеппининг қўли баланд келганди. Ўз навбатида италиялик теннисчи Истомин билан ўзаро тўқнашувларини "классика" деб атаганди.

Бунгача Алмагро (Испания) ва Тобиас Камке (Германия)ни мағлуб этган Д.Истомин 4-босқичда мусобақанинг 3-тартибли рақамли теннисчиси Энди Мюррей билан куч синашади. Британиялик ракетка устаси 3-даврада Флориан Майерни мусобақадан чиқариб юборди. Дарвоқе, Мюррей "US Open"нинг амалдаги ғолиби ҳисобланади.

АҚШ очиқ чечмпионати, 3-давра
Денис Истомин (Ўзбекистон) - Андреас Сеппи (Италия) - 3:2 (6-3, 6-4, 2-6, 3-6, 6-1)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:13, 02.09.2013.
Ўқилди: 5418 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик