Кириш Регистрация

«Интер» сардори жамоадаги мотивация билан боғлиқ шубҳаларга жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби сардори Лаутаро Мартинес жамоанинг чемпионликни қўлга киритганидан кейинги кайфияти ва мотивацияси ҳақидаги саволларга жавоб берди. Бугун «нерадзуррилар» Италия Кубоги финалида «Лацио»га қарши майдонга тушади.

Кўпчилик Рим клуби ушбу баҳсга юқорироқ мотивация билан ёндашиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Бироқ Лаутаро жамоанинг профессионаллигига шубҳа қилмаяпти.

«Биз профессионаллармиз, клубимизни ва рақибларимизни ҳурмат қиламиз. Ўзлигимизга содиқ қолишимиз ва охиригача қаттиқ меҳнат қилишда давом этишимиз керак. Олдинда Италия Кубоги финали ва А Серияда яна иккита ўйин бор. Шанба куни «Лацио»га қарши кечган баҳсда (3:0) Скудеттони қўлга киритганимиздан кейин ҳам тўхтаб қолмаслигимизни исботладик», — деди Мартинес клуб телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Италия Кубогининг финал учрашуви Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.

Киритилди: 11:04, 13.05.2026.
Ўқилди: 298 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик