Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Кафу Бразилия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун таркиби ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Бразилия футболи афсонаси Кафу тез орада эълон қилиниши кутилаётган терма жамоанинг ЖЧ-2026 учун қайдномаси борасида ўз фикрларини билдирди. Икки карра жаҳон чемпионининг сўзларига кўра, бош мураббий Карло Анчелотти таркиб танлаш масаласида иккиланишларсиз қарор қабул қилиб бўлган.

«Биз Анчелотти билан кўп гаплашамиз. Унинг қарори қатъий ва нима кераклигини жуда яхши билади. Карло сўнгги ўйинларга қараб ўз фикрини ўзгартирмайди. У нима қилишни аллақачон билиб қўйган», — дея Кафунинг сўзларини келтиради Brasil Football нашри.

Таъкидлаш жоизки, Кафу кўп йиллар олдин «Милан»да айнан италиялик мутахассис қўл остида тўп сурган.

Бразилия терма жамоаси атрофидаги асосий интригалардан бири — 2023 йилдан бери «пентакампеонлар» сафида майдонга тушмаган Неймарнинг қайтган-қайтмагани бўлиб қолмоқда. Яқинда Анчелоттининг ўзи ҳам 34 ёшли ҳужумчи борасидаги фикрлари билан ўртоқлашган эди.

Киритилди: 11:20, 13.05.2026.
Ўқилди: 303 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик