Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

«Лацио» - «Интер». Италия кубоги финалида жамоаларнинг имкониятлари баҳоланди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 13 май куни Италия Кубогининг ҳал қилувчи финал учрашуви бўлиб ўтади. Римдаги «Олимпико» стадионида кечадиган баҳсда «Лацио» ва Миланнинг «Интер» клублари ўзаро тўқнаш келишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланиши режалаштирилган.

Экспертлар бўлажак финалда «Интер» жамоасини мутлақ фаворит сифатида кўришмоқда. Таҳлилларга кўра, Милан клубининг асосий вақтда ғалаба қозониш имконияти 55,6 фоизга баҳоланмоқда. «Лацио»нинг муваффақияти эса бор-йўғи 17,7 фоизни ташкил этмоқда. Асосий вақтда дуранг қайд этилиши эҳтимоли — 26,7 фоиз.

Умумий натижа, яъни қўшимча вақтлар ва пенальтилар сериясини инобатга олган ҳолда, «Интер»нинг кубокни қўлга киритиш имконияти 70,7 фоиз, «Лацио»ники эса 29,3 фоиз этиб белгиланган.

Киритилди: 13:04, 13.05.2026.
Ўқилди: 418 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик