Кириш Регистрация

«Барселона» Альварес учун курашда катта устунликка эга бўлди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» Мадрид ҳужумчиси Хулиан Альварес жорий мавсум якунида «Барселона»га ўтиши мумкин. Diario SPORT хабарига кўра, «ПСЖ» яқинда тарқалган миш-мишларга қарамай, аргентиналик форвардни сотиб олишни режалаштирмаяпти. Бу «Барселона» учун музокараларни анча осонлаштиради.

Бироқ, Чемпионлар лигаси финалига чиққанидан сўнг, Альваресга Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳам даъвогарлик қила бошлади. «Барселона» раҳбарияти ҳамон Альваресни Роберт Левандовскининг муносиб ўринбосари деб ҳисобламоқда. Шунга қарамай, 26 ёшли ҳужумчининг юқори нархи келишувни қийинлаштириши мумкин.

Альвареснинг «Атлетико» билан шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари футболчининг нархини 90 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:29, 13.05.2026.
Ўқилди: 1487 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик