Кириш Регистрация

Каземиро: «Бугунги авлод статистикага ҳаддан ташқари берилиб кетган»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Каземиро ўзига маъқул келадиган ўйин услуби ҳақида гапирди.

«Бугунги авлод статистикага ҳаддан ташқари берилиб кетган. Унда узатмалар аниқлиги 97%. Аммо бу қандай узатмалар? Орқага, яна орқага — бундай паслар ҳеч нарса бермайди. Олдинга ўйнаш керак», — деди Каземиро Рио Фердинанднинг YouTube-каналига берган интервьюсида.

Бразилиялик футболчи, шунингдек, «Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандешнинг даражасини юқори баҳолади.

«Менга Бруну жуда ёқади. Доим олдинга ўйнайди. Ҳа, баъзан бу сабабли тўп йўқотишлар бўлади, лекин у доимо ҳужумга интилади. У доим олдинга пас беради ва мунтазам равишда ассистентлик қилади».

Фернандеш жорий мавсумдаги 35 та ўйинда 21 та голли узатма ва 8 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Киритилди: 15:35, 13.05.2026.
Ўқилди: 580 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик