Кириш Регистрация

Карло Анчелотти 41 ёшли Тьяго Силвани Жаҳон чемпионатига олиб кетмоқчи

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти «Порту» ҳимоячиси Тьяго Силванинг Жаҳон чемпионатига бориш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди.

The Guardian нашрига берган интервьюсида италиялик мутахассис 41 ёшли футболчининг хизматларига эҳтиёж сезаётганини таъкидлади.

«Ҳа, Тьяго Силва менинг Жаҳон чемпионати учун режаларимга киритилган. У ажойиб ўйин кўрсатмоқда, Португалия чемпионлигини қўлга киритди ва айни дамда жисмоний ҳолати жуда яхши. Терма жамоа учун етакчилар жуда муҳим. Бахтимизга, таркибимизда катта обрўга эга бўлган етакчилар бор», — дейди Анчелотти.

Маълумот учун, Тьяго Силва жорий мавсумда «Порту» сафида барча турнирларда 14 та учрашувда майдонга тушди. Унинг Португалия клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 18:34, 13.05.2026.
Ўқилди: 887 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик