Кириш Регистрация

«Наполи» юлдузи билан ўртадаги шартномани бекор қилади

Баҳо:
+ | -

Бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукаку ва «Наполи» клуби амалдаги шартномани ўзаро келишув асосида бекор қилишга қарор қилишди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, эндиликда тажрибали футболчи фаолиятини Саудия Арабистони ёки Туркия чемпионатларидан бирида давом эттириши мумкин. Аввалроқ ҳужумчи ўз хизматларини «Милан» клубига таклиф қилгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Эътиборли жиҳати, чоршанба куни Ромелу Лукаку 33 ёшни қарши олди. «Наполи» клуби ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали футболчини туғилган куни билан табриклашга ҳам улгурди.

Маълумот учун, Италия А Серияси якунланишига икки тур қолганда «Наполи» турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳали Чемпионлар Лигаси йўлланмасини нақд қилганича йўқ.

Киритилди: 18:39, 13.05.2026.
Ўқилди: 806 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7152]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3483]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3266]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3044]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2200]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2188]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2085]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2013]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1976]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик