Кириш Регистрация
25/06 03:00 Шотландия 0-3 Бразилия
25/06 03:00 Марокаш 4-2 Гаити
25/06 06:00 Чехия 0-3 Мексика
25/06 06:00 ЖАР 1-0 Жанубий Корея
26/06 01:00 Кюрасао - Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор - Германия
26/06 04:00 Япония - Швеция
26/06 04:00 Тунис - Нидерландия
26/06 07:00 Туркия - АҚШ
26/06 07:00 Парагвай - Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия

Каземиро Майнунинг кучли жиҳатини айтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Каземиро жамоадоши Кобби Майнунинг ўйини борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Бразилиялик тажрибали футболчи Рио Фердинанднинг подкастида ёш иқтидор эгасининг маҳоратини алоҳида эътироф этди.

«Майну — ақл бовар қилмайдиган футболчи. У «олтилик» эмас, балки соф «саккизлик». Унинг тўп билан муомаласи кишини ҳайратга солади. Кобби тўпга эгалик қилишни жуда яхши кўради, унга тўп керак ва у ўйинни назорат қила олади. Энг муҳими, у тўпни деярли йўқотмайди. Майнуда юқори сифат бор», — дейди Каземиро.

Маълумот учун, Кобби Майну «Манчестер Юнайтед» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи «қизил иблислар» сафида барча турнирларда 28 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 18:43, 13.05.2026.
Ўқилди: 946 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик