Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Лига1. «Ланс» — «ПСЖ» баҳси таркиблари эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 13 май куни Франция Лига 1 мусобақасининг 29-туридан ўрин олган қолдирилган марказий учрашув бўлиб ўтади. Унда турнир жадвали пешқадами «ПСЖ» сафарда иккинчи ўринда бораётган «Ланс» меҳмони бўлади.

Лансдаги «Боллар-Делелис» стадионида кечадиган баҳсни Бенуа Бастьен бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланиши белгиланган.

Жамоалар майдонга қуйидаги таркибларда тушишади:

«Ланс»: Риссер, Ганью, Байду, Сарр, Юдоль, Томассон, Сангаре, Агилар, Эдуар, Саид, Сима.

«ПСЖ»: Сафонов, Бералдо, Забарный, Эрнандес, Маюлу, Фернандес, Невеш, Кварацхелия, Дембеле, Дуэ, Баркола.

Айни дамда «ПСЖ» 32 ўйиндан сўнг 73 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Ланс» эса 67 очко билан иккинчи поғонани эгаллаб турибди. Агар бугун парижликлар ғалаба қозонишса, чемпионлик масаласини деярли ҳал қилишади.

Маълумот учун, ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги тўқнашувида «ПСЖ» 2:0 ҳисобида зафар қучган эди.

Лига 1нинг сўнгги ҳал қилувчи тур ўйинлари 17 май куни бўлиб ўтади. Унда «ПСЖ» ўз шаҳардоши «Париж» билан, «Ланс» эса «Лион» билан баҳс олиб боради.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:25, 13.05.2026.
Ўқилди: 457 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик