Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Гвардиола Бернарду Силванинг кетиши ҳақида: «Ҳаётда алмаштириб бўлмайдиган ҳеч ким йўқ, лекин...»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Бернарду Силванинг яқинлашиб келаётган трансфери борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Португалиялик футболчи чоршанба куни «Кристал Пэлас»га қарши баҳсда (3:0) 79 дақиқа ҳаракат қилиб, «шаҳарликлар»нинг йирик ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди. Маълумот учун, Силва шу ёзда эркин агентга айланади ва клубни тарк этиши кутилмоқда.

«Футболда ҳам, ҳаётда ҳам алмаштириб бўлмайдиган ҳеч ким ва ҳеч нарса йўқ. Ҳар доим бошқа футболчилар, бошқа спорт директорлари ёки мураббийлар топилади. Бироқ майдондаги ва унинг ташқарисидаги аҳамиятини ҳисобга олсак, ўрнини босиш жуда қийин бўлган ўйинчилар бор», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтирмоқда City Xtra.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни «Манчестер Сити» Англия Кубоги финалида «Челси»га қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс Бернарду Силва учун жамоа сардори сифатида навбатдаги совринни қўлга киритиш учун сўнгги имкониятлардан бири бўлиши мумкин.

Киритилди: 08:42, 14.05.2026.
Ўқилди: 474 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик