Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Флик мағлубиятдан сўнг жамоадаги ички муҳитга тўхталди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ла Лига доирасида «Алавес»дан қабул қилинган мағлубиятдан (0:1) сўнг клубдаги ички муҳит ва жамоавий бирлик ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Германиялик мутахассиснинг сўзларига кўра, клубдаги муваффақиятлар замирида ўзаро кучли боғлиқлик ётади.

«Футболчилар билан суҳбатлашганда уларнинг бу клубга бўлган чексиз меҳрини ҳис қиламан. Барча айнан шу ерда ўйнашни истайди. Биз, мураббийлар ҳам «Барса»да ишлашни хоҳлаганимиз учун шу ердамиз. Бу ерда нимадир ўзгача, ўзига хос алоқа бор», – дейди Флик.

Мураббий, шунингдек, клуб академиясининг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди:

«Ҳаммаси «Ла Масия»дан бошланади. Футболчилар кўп йиллар давомида бир-бирлари билан бирга улғайишади, бу эса улар ўртасида ҳақиқий ноёб боғлиқликни юзага келтиради».

Эслатиб ўтамиз, Ханс-Дитер Флик 2024 йилнинг ёзида жамоа жиловини ўз қўлига олган эди. У «кўк-анорранглилар»ни қаторасига иккинчи бор Испания чемпионлиги сари бошлаб келди. Чоршанба кунги баҳсда «Барселона» чемпион сифатида илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

Киритилди: 11:00, 14.05.2026.
Ўқилди: 243 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик