Кириш Регистрация

Флорентино Перес Винисиуснинг келажаги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес жамоа юлдузи Винисиус Жуниор билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича музокаралар ҳақида тўхталиб ўтди.

Клуб раҳбарининг таъкидлашича, бу масалада ортиқча шошма-шошарликка ўрин йўқ.

«Винисиус билан шартномани узайтиришга шошилмаяпмиз. Олдимизда музокаралар учун ҳали бутун бошли мавсум бор. Кўпчилик ҳамма нарсага мен жавоб бераман деб ўйлайди, лекин бу спорт директорининг иши. Шуни айтишим мумкинки, Вини — «Реал»нинг энг яхши ўйинчиларидан бири. Сўнгги Чемпионлар Лигасидаги ғалабамизни айнан у таъминлаб берганди», — дея Переснинг сўзларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо.

Маълумот учун, 25 ёшли бразилиялик ҳужумчи 2018 йилдан буён «қироллик клуби» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг мадридликлар билан амалдаги келишуви 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда Винисиус барча турнирларда 51 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 11:05, 14.05.2026.
Ўқилди: 745 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7107]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3456]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3239]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3025]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2169]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2149]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1997]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1992]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1946]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик