Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Левандовски Саудия Арабистонидан келган йирик таклифни қабул қилишга яқин турибди

Баҳо:
+ | -1

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубида давом эттириши мумкин. SportoweFakty нашрининг хабар беришича, Ар-Риёд клуби 37 ёшли поляк футболчисига йилига 90 миллион евро маош таклиф қилган.

Маълумотларга кўра, Левандовски ушбу молиявий жиҳатдан ўта манфаатли таклифни қабул қилишга жуда яқин турибди. Ҳужумчининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади, бу эса унинг келаси мавсумни бошқа жамоада бошлаши эҳтимолини оширади.

Роберт Левандовски 2022 йилдан буён «кўк-анорранглилар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча турнирларда 18 та гол ва 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

«Ал-Ҳилол» айни дамда Саудия Арабистони чемпионатида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа ўтган мавсумда кумуш медалларни қўлга киритган бўлса, ундан олдинги мавсумда мамлакат чемпионлигини расмийлаштирган эди.

Киритилди: 11:50, 14.05.2026.
Ўқилди: 480 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик