Кириш Регистрация

Моуриньо «Бенфика»ни тарк этса, клуб қанча товон пули олиши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Лиссабоннинг «Бенфика» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо бошқа жамоага ўтадиган бўлса, Португалия клубига тўланиши керак бўлган товон пули миқдори очиқланди. Аввалроқ мадридликларнинг собиқ устозига «Реал» томонидан жиддий қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Record нашри берган маълумотга кўра, «бургутлар» ва Моуриньо ўртасидаги келишувга биноан, компенсация миқдори 7 миллион евро этиб белгиланган. Агар мутахассис мавсумнинг сўнгги ўйинидан кейин ўн кун ичида шартномани бекор қилишга қарор қилса, уни сотиб олмоқчи бўлган клуб «Бенфика»га ушбу маблағни тўлаши керак бўлади.

Шу билан бирга, «Бенфика» президенти Руй Кошта 63 ёшли мураббийга амалдаги шартномани узайтириш бўйича таклиф билан чиққан. Моуриньонинг ўзи эса келажаги борасидаги якуний қарорни фақатгина жорий мавсум якунланганидан сўнг қабул қилишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, «The Special One» лақаби билан танилган мураббий фаолияти давомида «Реал», «Интер», «Челси» ва «Порту» каби жамоалар билан кўплаб совринларни қўлга киритган.

Киритилди: 13:17, 14.05.2026.
Ўқилди: 624 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик