Жорий мавсум якунида Мадриднинг «Реал» клубини тарк этиши кутилаётган австриялик ҳимоячи Давид Алаба Италия Серия Асига кўчиб ўтиши мумкин.
Deadlinedaylive аккаунтининг хабар беришича, тажрибали футболчини Туриннинг «Ювентус» клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. «Кекса синьора»ни Алабанинг эркин агент сифатида текинга ўтиш имконияти ўзига жалб қилмоқда.
33 ёшли австриялик футболчи 2021 йил ёзидан бери Мадрид гранди шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Давиднинг бозор қиймати 3,5 миллион еврога баҳоланмоқда. Ла Лиганинг жорий мавсумида Алаба «қаймоқранглилар» сафида 9 та ўйин ўтказиб, битта сариқ карточка олди.













