Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Каземиро: «Реал» ўйинчилари учун менталитет ҳамма нарсадан муҳим»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Каземиро футболчилар учун руҳий тетиклик нақадар муҳимлиги ҳақида гапирди.

«Менимча, «Реал» ўйинчилари учун менталитет энг муҳим омил. У ерда кўплаб жуда яхши футболчиларни кўраман, лекин айнан шу сабаб улар доим ҳам кўп ўйнай олишмайди. Масалан, Матео Ковачич — даҳшатли, тенгсиз футболчи. У «Челси» билан Чемпионлар лигасини ютди, ҳозир «Манчестер Сити»да ўйнаяпти; у ақл бовар қилмас даражада кучли. Лекин «Реал»да у баъзан етарли ўйин амалиётига эга бўлмасди.

Мен унинг фикрини ҳурмат қиламан, лекин баъзан футболчи ўйнамай қолса: «Мен майдонда бўлишим керак», деб ўйлайди. Бунинг учун руҳий томонлама кучли бўлиш лозим. Баъзан ўйнамасангиз ҳам хотиржамликни сақлашингиз керак, у айнан шунинг учун ҳам топ-ўйинчи. Унда талант бор, у юқори даражадаги футболчи, лекин унга ирода керак, чунки бундай вазият одамни нақадар тушкунликка туширишини биламан. Сабаби жамоада Тони Кроос ва Лука Модрич бор эди... Биз бу ерда хотиржам ва кучли бўлишимиз керак», — деди Каземиро Рио Фердинандга берган интервьюсида.

Киритилди: 15:30, 14.05.2026.
Ўқилди: 180 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик